Линклар

Назарбоев: Ақтўбе ҳужумлари четдан идора этилган


Ақтўбеликлар ҳужумлар қурбонлари билан видолашмоқда

Ақтўбеликлар ҳужумлар қурбонлари билан видолашмоқда

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг айтишича, Қозоғистон шимоли-ғарбидаги Ақтўбе шаҳрида ўтган ҳафта сўнгида содир этилган ҳалокатли ҳужумлар хориждаги радикал ва ноъанавий гуруҳлар томонидан идора этилган.

У 5 июнь куни қуролли ҳужумларни содир этган "барча" шахсларни қаттиқ жазолашга буйруқ берган.

Назарбоев буйруғи мамлакат Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Владимир Жумаканов унга Ақтўбедаги аксилтеррор амалиёти натижалари ҳақида ҳисобот бераркан янграган.

Номаълум қуролли шахслар Ақтўбедаги икки қурол дўкони ва ҳарбий бўлинмаган ҳужум қилиши натижасида камида 17 киши ҳалок бўлган ва яна кўплар яраланган.

8 июнь куни Қозоғистон президентининг расмий сайти Ақтўбедаги ҳужумларга алоқадор шахслар аниқланганини маълум қилди.

"Жиноятчиларнинг ҳаммасини қўлга олиш керак. Қуролли қаршилик кўрсатилса, йўқ қилинсин. Ҳамма иштирокчилар қаттиқ жазоланиши шарт," деб айтган Нурсултон Назарбоев.

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси маълумотига кўра, ҳозирга қадар 13 нафар ҳужумчи йўқ қилинган, 14 нафари яраланган ва яна 6 киши қидирувда.

XS
SM
MD
LG