Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:23

Қирғизистонда суд президент Атамбаевга қарши аризани кўриб чиқа бошлади


Қирғизистон пойтахти Бишкекда маҳкама 8 июнь куни президент Алмазбек Атамбаевга қарши таниқли инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари топширган аризани кўриб чиқа бошлади.

Ҳуқуқбонлар Тўлекан Исмоилова ва Азиза Абдурасулова Атамбоевдан май ойида уларни "саботажчи" деб атагани учун расман кечирим сўрашни ва маънавий зарар учун 2 миллион қирғиз соми (29300 доллар) тўлашни талаб қилмоқдалар.

Исмоилованинг "Бир дунё - Қирғизистон" ва Абдурасулованинг "Қилим шаъми" ташкилотлари қирғиз расмийларини 2010 йилда Қирғизистон жанубида қирғизлар ва ўзбеклар ўртасидаги этник тўқнашувларга алоқадор қатор жиноий ишларни қайтадан кўриб чиқамаётгани учун танқид қилган.

"Бир дунё - Қирғизистон" ташкилоти ўтган ой ҳукуматнинг Азим Асқаров уйини тортиб олишга қаратилган амалини ҳам кескин қоралаган.

Этник зўравонликларга алоқадорликда айбланиб бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм этилган Азимжон Асқаров унга чиқарилган ҳукм сиёсий важларга асосланганини айтиб келади.

XS
SM
MD
LG