Линклар

Россияда суд рассом Пётр Павленскийни хавфсизлик хизматлари қароргоҳига ўт қўйгани учун жаримага тортиб, озод қилди.

Москванинг Мещанский Суди 8 июнь куни Павленскийни "маданий иншоот"га шикаст етказишда айбдор деб топиб, 500 минг рубль (7,700 АҚШ доллари) жарима белгилади.

Павленский ёқиб юборилган эшикка етказган зарари учун 481 минг рубль (7,400 АҚШ доллари) жарима тўлаши керак.

Санъаткор ноябрь ойида Москвадаги ФСБ бош қароргоҳининг ёғочдан ясалган улкан эшигига газолин сепиб, ёқиб юборганди.

Бу перформансини Павленский "Таҳдид" дея номлади.

У воқеа жойида ҳибсга олинди.

Павленский Россияда сиёсий эркинликларни чеклашга қарши перформанслари билан танилган.

Ҳозиргача Павленский ўз моягини Қизил Майдонга михлаган, лабини тиккан ва қулоғининг бир қисмини кесиб ташлаган.

XS
SM
MD
LG