Линклар

Покистон расмийларининг айтишича, ўз қизини тириклай ёқиб юборган Парвин Рафиқ исмли аёл ҳибсга олинган.

Бунга, расмийларга кўра, қизнинг ўзи истаган эракка турмушга чиқмоқчи бўлгани сабаб бўлган.

Полициянинг айтишича, қотиллик 8 июнь куни Лаҳор шаҳрида содир этилган ва аёл ўша куннинг ўзидаёқ ҳибсга олинган.

Айбланувчи Парвин Рафиқ 18 яшар қизи Зинат Рафиқнинг устига бензин қуйиб, уни ёқиб юборганини тан олди, деди полиция расмийси Шайх Ҳаммад Ахтар.

Покистонда аёлларга нисбатан зўравонликлар кенг тарқалган.

Мамлакатда ҳар йили “қон даъвоси” важи билан бир мингга яқин аёл ўлдирилади.

Ўтган ой ўзидан ёши икки баравар катта эркакка турмушга чиқишни истамагани учун 19 ёшли мактаб ўқитувчиси Мария Биби қийноққа солинган, устига бензин сепиб ёқиб юборилган эди.

XS
SM
MD
LG