Линклар

Тожикистоннинг илк президенти Қаҳҳор Маҳкамов 8 июнь куни 84 ёшида вафот этди.

Тожикистон шимолидаги Хўжанд шаҳридан бўлган Қаҳҳор Маҳкамов 1985 йилда ҳали Совет Иттифоқи таркибида бўлган Тожикистон Коммунист партиясининг биринчи котиби бўлди.

1990 йил апрелида Тожикистон Олий Кенгаши раиси ва айни йилнинг 30 ноябрида порламент томонидан Тожикистон президенти этиб сайланди.

Бироқ президент этиб сайланишидан 9 ой ўтиб, 1991 йил 30 августида Москвада ГКЧП – давлат тўнтариши амалга ошмагач, кучли эътироз ва босимлар остида истеъфо берди.

Ҳаётининг сўнгги 25 йили давомида Қаҳҳор Маҳкамов сиёсатдан ўзини узоқ тутди.

У Тожикистон сенатининг доимий аъзоси эди ва илк президент сифатида 300 сомоний (40 доллар атрофида) нафақа оларди.

XS
SM
MD
LG