Линклар

Толибон Ғазнида хавфсизлик кучларининг 12 ходимини қатл этди


Иллюстратив сурат.

Иллюстратив сурат.

Афғонистон расмийлари толиблар Ғазни вилоятига сўнгги ҳужумлари чоғида қўлга олган 12 нафар хавфсизлик ходимини қатл этганини айтмоқдалар.

Қундуз вилоят полицияси маълумотига кўра эса, 8 июнь куни Толибон жангарилари катта йўлда бир автобусни тўхтатиб, унинг ичидаги 40 йўловчини ўғирлаб кетганлар.

Полиция вакили Маҳфузуллоҳ Акбарий автобус тўхтатилганда етти йўловчи қочишга муваффақ бўлганини қўшимча қилди.

Афғон разведкаси зобити Ғулом Муҳаммад Тоҳирий Ғазнида қатл этилган 12 кишининг 7 нафари полициячи, 3 нафари аскар ва икки нафари Миллий хавфсизлик бошқармаси ходими бўлганини билдирди. Унинг айтишича, толиблар маҳаллий аҳоли вакилларини 7 июнь куни амалга оширилган қатл маросимини кузатишга мажбур қилганлар.

XS
SM
MD
LG