Линклар

Немис телеканали Россия спорт вазирини допинг синовлари натижаларини шахсан яширганликда айблади


Россия спорт вазири Виталий Мутко.

Россия спорт вазири Виталий Мутко.

Германиянинг ARD телеканали Россия спорт вазири Виталий Муткони допинг синовлари натижаларини яширишга алоқадорликда айблади. Телеканал маълумотларига кўра, Мутко ва унинг маслаҳатчиси Наталья Желанова мустақил комиссия текширувини тўхтатиб қўйиш учун Жаҳон аксилдопинг агентлиги президенти Крэйг Ридига босим ўтказганлар.

Желанова Халқаро чанғи спорти федерацияси ва Халқаро биатлончилар уюшмаси синовларини бир неча марта йўққа чиқарган. Шунингдек, вазирлик ижобий допинг синовлари ҳақидаги маълумотлар очиқланмаслиги учун гўё пора бергани иддао қилинади. Москва аксилдопинг лабораторияси собиқ раҳбари Григорий Родченковнинг ARD телеканалига тақдим этилган ёзишмаларидан допинг Россия футболида ҳам борлиги аён бўлади.

Фильм муаллифлари допинг синови натижаларини яшириш иши шахсан Виталий Мутко билан келишилган, деган тахминни ўртага ташлаганлар. Россия спорт вазири бу айбловларни рад қилмоқда. Муткога кўра, бу фильмнинг мақсади енгил атлетикани тиклаш бўйича комиссия йиғилиши арафасида бу комиссияга таъсир ўтказишдир.

XS
SM
MD
LG