Линклар

logo-print

Россиялик теннисчи Мария Шарапова допингга қарши қоидаларни бузгани учун уни икки йилга катта теннисдан дисквалификациялаган Халқаро теннис федерацияси қарори устидан шикоят аризаси киритади.

Бу ҳақда ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида қолдирган номасида қарор устидан Спорт арбитраж судига мурожаат қилажагини билдирган.

Дисквалификациялангани учун Шарапова Рио-де-Жанейрода ўтадиган Олимпия ўйинларида иштирок эта олмайди. Катта шлем турнирининг 5 карра ғолибаси, шунингдек, Австралия-2016 Очиқ чемпионатида қозонган рейтинг баллари ҳамда мукофот пулларидан ҳам маҳрум бўлади. Мазкур чемпионатда у чорак финалга чиққан эди.

7 мартда АҚШда ўтказилган матбуот анжуманида Мария Шарапова январда, Australian Open ўйинлари пайти топширган допинг-тестида мельдоний препарати аниқланганини айтган. Мария Шарапова мельдонийни бир неча йилдан буён истеъмол қилиб келганини тан олган ва айтишича, бу препаратнинг 1 январдан бошлаб тақиқланган препаратлар рўйхатига киритилганини билмаган.

XS
SM
MD
LG