Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:49

Сурияга қочган ўғил ҳақидаги спектакль Ўшдаги саҳнада қўйилди


Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Бобур номидаги ўзбек академик драма театри саҳнага олиб чиққан янги спектакль «Она юраги» деб номланган. Унда диний оқимлар даъватига учиб, Сурияга йўл олган йигит тақдири, унинг хонадони фожиаси ҳақида сўз боради.

Куни кеча, премьера олдидан, асар мутахассислар эътиборига ҳавола қилинди ва ижобий баҳоларга сазовор бўлди.

Расмийлар ҳозиргача камида 500 фуқаро Сурияда ҳар хил гуруҳлар сафларида эканини айтмоқда. Ақидапараст ота-оналар ўзлари билан юз нафар ёш болаларни олиб кетгани ҳақида хабарлар бор.

“Спектакль тошкентлик драматург Маҳмуджон Комилжонов асари асосида қўйилди. Қаламкаш долзарб мавзуни кўтарган. Турмуш қурганига икки ойгина бўлган ёш йигит қайлиғини, онасини, укаларини ташлаб, қай бир кимсаларнинг сўзларига учиб, "жиҳод", дея Сурияга кетади. Бу ёқда чорасиз она адои-тамом бўлади”, - дея ҳикоя қилади Бобур номидаги Ўш ўзбек академик драма театрининг директори Набижон Мамажонов.

Сурияга қочган ўғил ҳақида спектакль Ўш саҳналарида
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:11:51 0:00
Бевосита линк

Асарни саҳналаштиришда Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий бошқармаси раҳбарлари консультантлик қилган.

"Ният-хоҳишимиз – иложи борича кўпроқ одам, айниқса ёшлар, спектаклимизни кўрса ва хулоса чиқарса", - дейди театр директори.

Қирғиз матбуотига кўра, турли йўллар билан Сурияга кетаётган фуқаролар сафи кейинги ойларда бироз озайган бўлсада, ҳали ҳам ташвишли оқим тўхтамаган.

Маҳаллий жамоалар ким қандай яшаётгани, ким қаерга кетаётганидан воқиф. Айни пайтда хавотирли кўринишга қарши кураш билан асосан ҳуқуқ-тартибот тизимлари машғул. Жамият одатда нотинч хонадонларнинг саргузаштларини муҳокама қилиш билан чекланади. Омманинг жиддий муносабати, қатъий ҳаракатлари сезилмайди.

Театрнинг директори Набижон Мамажонов фикрича, бу ҳол, яъни жамият лоқайдлиги, бепарволиги катта муаммо.

"Дин арбоблари тушунтириш ишларида фаол бўлишса эди. Аслида жиҳод нима, танимаган-билмаган бир бегуноҳ одамга, биродарга қурол ўқталиш мақбулми, бу мусулмоннинг ишими, бу йўл қаёққа олиб боради – яхшилаб тушунтирилса эди. Бу муҳим саволлар. Афсуски, саводли одамлар суст", - дейди суҳбатдош.

Спектаклда бош ролни Қирғизистон халқ артисти Ойтожи Шабдонова ижро этмоқда. Актёр она кечинмаларини чуқур ҳис қилади.

"Она икки ўтнинг ўртасида – у фарзанддан кеча олмайди, лекин жигарбанди қилаётган иш дилини тилка-пора қилади, юрагини ёндиради, вужудини қақшатади", - дейди халқ артисти.

Фарзанд тарбиясида ҳаммамиз – ота-она, қариндош-уруғ, маҳалла-кўй – ҳушёр бўлишимиз лозим, ғафлатда қолмайлик, дея хулоса қилади Ойтожи Шабдонова.

"Америка овози" радиоси

XS
SM
MD
LG