Линклар

9,9 млрд сўмни ўзлаштирганликда айбланаётган ўзбекистонлик Россиядан экстрадиция қилинди


Ўзбекистонда катта миқдорда молиявий фирибгарлик қилганликда айбланаётган Ўзбекистон фуқароси Россия суди қарори билан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.

Бу ҳақда хабар қилган Москва области прокуратураси матбуот хизматига кўра, Шукрулло Қўзиев 2005 йилдан 2007 йилгачаЎзбекистонда тадбиркорлик билан шуғулланган. Қўзиев жиноий гуруҳ таҳркибида шу гуруҳ назорати остидаги банкка катта миқдордаги устама фоизлар ваъда қилиш эвазига жисмоний ва юридик шахсларнинг пул маблағларини жалб этган.

Кейинроқ Қўзиев бир қатор сохта ташкилотлар тузган ва уларга банкка жалб этилган пул маблағлари сохта кредит шартномалари асосида ўтказилган ва сўнгра пуллар нақдга айлантирилиб, ўзлаштирилган.

Айтилишича, Шукрулло Қўзиев ва унинг шериклари ҳаммаси бўлиб 9,9 млрд сўмни ўзлаштирган.

XS
SM
MD
LG