Линклар

Бишкекда теолог олимнинг жонига қасд қилган шахс умрбод қамоққа ҳукм қилинди


Бишкеклик теолог ва сиёсатшунос Қадир Маликов

Бишкеклик теолог ва сиёсатшунос Қадир Маликов

Бишкекда теолог Қадир Маликовнинг жонига қасд қилганликда айбланган икки шахсдан бири - Алибек Тилек уулуни мол-мулкини мусодара қилиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиш тўғрисида 9 июнь куни Бишкек шаҳар, Биринчи май туман суди қарор қабул қилди.

Ҳукм ўқилаётган пайтда судланувчи Қуръон ўқиб ўтирди, ўрнидан туришдан бош тортди, дейилади хабарларда.

Теолог Қадир Маликовга 26 ноябрь куни соат 19 лар атрофида Бишкекнинг Асанбай мавзесида ҳужум қилинган эди. Милиция тарқатган маълумотга кўра, Маликов мавзедаги магазиндан чиқиб, машинаси томон бораётганида унинг йўлини BMW машинаси тўсиб қўйганини кўрган. Маликов йўлни очишни сўраган, лекин BMWдаги йигитлар йўлни бўшатишдан бош тортган ва шундан сўнг улар Маликовни калтаклаган, юзи ва қўлларини пичоқ билан кесишган.

Жиноятни содир этганликда гумон қилинган 28 яшар Тилек уулу Алибек ва 29 яшар Ирискул Бейшеналиевлар Туркиянинг Ғазиантеп шаҳрида қўлга олинган.

XS
SM
MD
LG