Линклар

logo-print

Жума намози учун вақт ажратишни талаб қилган диний арбоб огоҳлантирилди


Қирғизистоннинг собиқ муфтийси Чубақ ҳожи Жалилов.

Қирғизистоннинг собиқ муфтийси Чубақ ҳожи Жалилов.

Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси 9 июнь куни маҳаллий диний арбоб Чубақ ҳожи Жалиловга расмий огоҳлантирув эълон қилди.

Қўмита матбуот хизматига кўра, Жалилов ўз чиқишларида жума намози ўқиш учун тушлик вақтини бир соатга чўзиш тўғрисида қонунга ўзгартириш киритиш талабини илгари суриб келган. Бироқ бу ҳақдаги қонун лойиҳасини парламент рад этганидан сўнг Чубақ ҳожи Жўғўрқу Кенеш депутатларини кескин танқид қила бошлаган ва Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси буни қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат, деб баҳолаган.

Чубак ҳожи Жалилов билан Қирғизистон парламенти депутатлари ўртасида юзага келган тортишув ижтимоий тармоқларда баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.

XS
SM
MD
LG