Линклар

Афсонавий боксчи Муҳаммад Алининг жаноза намозида 14 мингга яқин киши иштирок этди. АҚШнинг Луисвилл шаҳрида 9 июнь куни бўлиб ўтган маросимга дунёнинг турли бурчакларидан мусулмонлар етиб келган.

Жаноза маросими Муҳаммад Али 1960 йили биринчи жангини ўтказган ва ғалаба қозонган Freedom Hall спорт майдонида бўлиб ўтди. Машҳур боксчи жанозасида ёш ҳам, қари ҳам, оқ танли ҳам, қора танли ҳам, мусулмон ҳам, насроний ҳам, яҳудий ҳам қатнашди. АҚШдаги мусулмонларнинг таниқли арбобларидан бири Зайд Шокирнинг айтишича, Али “ҳаммани яхши кўрган”.

Муҳаммад Али узоқ давом этган хасталикдан сўнг 3 июнь куни 74 ёшида оламдан ўтган. У сиёсий фаоллиги ва инсонпарварлик фаолияти билан ҳам танилган.

Муҳаммад Али бугун Луисвиллда Ислом аҳкомларига мувофиқ равишда тупроққа қўйилади.

XS
SM
MD
LG