Линклар

АҚШ президенти Барак Обама ўзига ворисликка Ҳиллари Клинтонни энг лойиқ номзод, деб билади. Обамага кўра, Қўшма Штатлар президенти лавозимига ҳеч ким собиқ Давлат котиби Ҳиллари Клинтончалик муносиб эмас.

9 июнь куни ёйинланган видеороликда Обама “Клинтонни ёқлаб кампания ўтказиш имкониятини сабрсизлик билан кутаётгани”ни айтган.

Бунгача Барак Обама Демократлар партиясидан бўлган Клинтоннинг рақиби Берни Сандерс билан учрашганди.

Обама дастагини олқишлаган Ҳиллари Клинтон президентликка сайлангудек бўлса, дастлабки 100 кунини галдаги молиявий бўҳронга йўл қўймаслик учун Уолл-Стритни тартибга солишга бағишлашини билдирди.

Ўз навбатида, Сандерс сайлов кампаниясини давом эттиришини ва унинг асосий моддаларини Демократлар партиясининг июль ойида ўтказилажак қурултойи кун тартибига олиб чиқишини билдирди. Ҳиллари Клинтон номзодини қўлламаётган Берни Сандерс айни пайтда республикачилар номзоди Дональд Трамп президент этиб сайланишига йўл қўймаслик учун барча имкониятларни ишга солишини таъкидлаган.

XS
SM
MD
LG