Линклар

Туркман-афғон чегарасида туркманистонлик 27 аскар ҳалок бўлди


Туркманистон билан Афғонистон ўртасидаги чегара 744 километрга узанган.

Туркманистон билан Афғонистон ўртасидаги чегара 744 километрга узанган.

Туркманистоннинг Лабоб ва Мари вилоятларига туркман-афғон чегарасидан муддатли ҳарбий хизмат ўтаган 27 нафар аскарнинг жасади келтирилди.

“Альтернативние новости Туркменистана” нашрининг хабар қилишича, воқеа май ойи бошларида содир бўлган, бироқ оммавий ахборот воситаларига бу ҳақда эндигина маълум бўлган.

Нашр манбалари Лабоб вилоятига етти нафар ҳарбийнинг, Мари вилоятига эса 20 аскарнинг жасади олиб келингани маълум қилганлар.

Ҳалок бўлган аскарларнинг яқинлари чуқур қайғуга тушгани, расмий Ашхобод эса уларга таъзия изҳор қилиш ва кўмак кўрсатишдан тийилиб тургани айтилмоқда. Бу ҳақда расмий матбуот ҳам оғиз очмаяпти.

Ҳар йили баҳорда Толибон ҳаракатининг фаоллашуви туфайли Афғонистон билан чегарадош постсовет ўлкалари сарҳадларида вазият таранглашади.

XS
SM
MD
LG