Линклар

Қирғизистоннинг Ўш ва Жалолобод шаҳарларида 2010 йили содир бўлган миллатлараро низога бугун олти йил тўлди.

2010 йилнинг 10 июнида Ўш шаҳрида бошланган ва кейинчалик Қирғизистон жанубидаги бошқа ҳудудларга ёйилган этник низолар чоғида, қирғиз расмийлари ҳисобича, 442 киши ҳалок бўлган, минглаб одам яраланган.

Тўқнашувларда қурбон бўлганларнинг 295 нафарини, яъни 70 фоизини ўзбеклар, 123 нафарини ёки 29 фоиздан ортиқроғини қирғизлар ташкил қилган. Июнь воқеалари пайтида бир рус, бир покистонлик ва бир уйғур ҳам нобуд бўлган.

Олти йил аввалги қонли воқеалар бўйича ҳозирга қадар 545 киши жиноий жавобгарликка тортилган. Улардан 400 нафари ўзбек, 133 нафари қирғиз ва саккиз нафари бошқа миллат вакилларидир.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ўтган ойдаги чиқишларидан бирида 2010 йилги Ўш қирғинини хорижий махсус хизматлар генераллари уюштиргани ҳақида баёнот берган.

XS
SM
MD
LG