Линклар

Тошкент Ақтўбедаги воқеалар юзасидан Остонага ҳамдардлик билдирди


Ўзбек расмийлари Ақтўбедаги воқеалар юзасидан қозоғистонликларга ҳамдардлик изҳор қилдилар.

“Жаҳон” ахборот агентлиги хабарига кўра, 9 июнь куни Қозоғистоннинг Тошкентдаги элчихонасида Ақтўбе шаҳридаги террористик хуруж қурбонларига бағишлаб мамлакатда миллий мотам куни эълон қилинганлиги муносабати билан очилган Ҳамдардлик китобига Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги номидан қайд киритилган.

Якшанба куни номаълум шахслар гуруҳи Қозоғистоннинг Ақтўбе шаҳридаги икки қурол-аслаҳа дўкони ва ҳарбий қисмга ҳужум қилганди. Ҳужум оқибатида маҳаллий аҳоли вакилларидан 4 киши ва Миллий гвардиянинг 3 аскари ҳалок бўлган. Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги аксилтеррор амалиёти чоғида ҳужумчилардан 13 киши йўқ қилинганини билдирди. Қозоқ расмийлари ҳужумчилар ноанъанавий диний оқимга мансуб кишилар эканини иддао қилмоқда.

Ақтўбедаги воқеалар ортидан 9 июнь Қозоғистонда “Миллий мотам куни” деб эълон қилинган.

XS
SM
MD
LG