Линклар

Евро-2016 бошланиши арафасида Францияда хавфсизлик чоралари кучайтирилди


Францияда Евро-2016 футбол ўйинлари бошланиши олдидан пойтахт Париж ва бошқа шаҳарларда хавфсизлик чоралари мисли кўрилмаган даражада кучайтирилди.

Париж шаҳри ҳокимининг муовини Жан-Франсуа Мартенс шаҳарда полициячилар сони кўпайтирилганини билдирди.

Бугун Парижнинг Сен-Дени мавзесидаги Стад-де-Франс ўйингоҳида Евро-2016 ўйинларининг очилиши бўлади.

Айни стадионда бугун мезбон жамоа Франция Руминия жамоаси билан беллашади.

Мусобоқалар бир ой давомида Франциянинг ўнта шаҳрида ўтказилади.

XS
SM
MD
LG