Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:41

Ақтўбеда давом этаётган аксилтеррор амалиётида яна 5 гумонланувчи ўлдирилди


Қозоғистоннинг Ақтўбе шаҳрида беш кундан бери давом этаётган аксил террор амалиёт натижасида жума куни жангари деб гумонланаётган беш кишининг ўлдирилди. Ўтган ҳафта охирида мамлакат шимоли-ғарбида бир гуруҳ қуролланган ёшлар аввал қурол дўконларига, кейин эса ҳарбий қисмга ҳужум қилиши кўпчилик учун кутилмаган бўлди. Бу эса, таҳлилчилар фикрича, Қозоғистонда амалдаги режимдан норози бўлган гуруҳлар пайдо бўлаётганидан даракдир.

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси тарқатган баёнотга кўра, махсус кучлар гуруҳи 10 июнь куни бир хонадонга бостириб кирган ва тўрт нафар “террорчини” ўлдирган.

Баёнотга кўра, яна бир эркак кўчада полициячиларга қарата ўт очган ва жавоб ўти натижасида ўлдирилган.

Тинч аҳоли ёки хавфсизлик кучлари орасида талафотлар йўқлиги хабар қилинмоқда. Миллий хавфсизлик қўмитасининг билдиришича, ўлдирилганлар 5 июнь хуружига алоқадорликда гумонланган.

Ақтўбедаги ўзбеклар қўрқиб яшамоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:11 0:00
Бевосита линк

Айни пайтда, Миллий хавфсизлик қўмитаси аниқ рақами келтирилмаётган гумонланувчиларни қидиришда давом этмоқда, дейилади расмий баёнотда.

Расмийлар ҳафта бошида Ақтўбеда амалга оширилган хуруж ортида қайси гуруҳ турганини очиқлагани йўқ, фақат уларни “диний радикал”, дея атаган. Бу атама Қозоғистонда одатда исломий жангариларга нисабатан ишлатилади.

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев 8 июнь куни қилган чиқишида ҳужумни уюштирганлар хориждан бошқарилгани ва қандайдир сохта диний радикал ҳаракат издошлари бўлганларини таъкидлади. Лекин президент қайси гуруҳ ҳақида гапираётганини аниқлаштирмади.

Ҳужумни амалга оширгаликда айбланаётганлардан бири ҳодислар олдидан Интернетда “Исломий давлат” эксремист гуруҳига хайриҳох, деб кўрилган видеони эълон қилгани айтилмоқда.

Қозоғистон шимоли-ғарбидаги Ақтўбе шаҳрида 5 июнь куни рўй берган ҳодисаларда бир гуруҳ қуролланган ёшлар аввал иккита қурол дўконига ҳужум қилади. Кейин ҳужумчилар шаҳар автобусини тўхтатиб, ичидаги йўловчиларни чиқариб юборишади ва шаҳарнинг нариги четида жойлашган ҳарбий қисмга ҳужум қилишади.

30 яқин одамдан иборат гуруҳ билан хавфсизлик кучлари ўртасидаги қарама-қаршилик оқибатида ўша куни 17 киши, жумладан 11 жангари ўлдирилди. Тинч аҳоли ва хавфсизлик кучлари ходимлари орасида ҳам талафотлар бўлди.

10 июнь куни яна беш жангари ўлдирилганига қарамасдан, Ақтўбеда аксилтеррор амалиёти давом этаётганини айтмоқда расмийлар.

Қозоғистонлик сиёсатшунос, Таҳкликаларни баҳолаш гуруҳи раҳбари Дўсим Сатпаев сўнгги воқеалар мамлакат ичкарисида амалдаги режимга нисбатан норозилик кучаяётганини намойиш қилади, дея таъкидлайди.

- Ақтўбедаги воқеаларни Қозоғистонда кейинги 5-6 йил, балки ундан ҳам кўпроқ вақт давомида рўй бераётган ҳодислар умумий контекстида таҳлил қилиш керак. Бу биринчи навбатда Қозоғистонда муайан норози гуруҳлар, жумладан радикал йўл тутадиган гуруҳлар пайдо бўла бошлагани билан боғлиқдир. Бу гуруҳлар энди очиқчасига амалдаги сиёсий тизимдан норози эканини намойиш қилмоқда,- дейди Дўсим Сатпаев.

Ҳужумчилар гуруҳи кўпчилик тарафидан нопроффесионал, дея таснифланаётган бўлса-да, Қозоғистон хавфсизлик кучлари уларни тез орада зарарсизлантира олмаётгани расмий идоралар улар ҳақида ҳеч нарса билмаслигини кўрсатади, дейди яна сиёсатшунос.

- Қозоғистон ҳуқуқ тартибот идоралари бундай гуруҳлар борлиги, бўлса ҳам қанақа гуруҳлар экани тўғрисида етарли маълумотга эга эмас. Чунки сўнгги пайтларгача бундай гуруҳлар очиқчасига ўзларини намоён қилган эмас. Агар гуруҳ қандайдир шаклда ўзини намоён қилган бўлса, унинг молиявий манбалари ҳақида қандайдир тушунча бўлса, у билан курашиш осонроқ. Лекин қандайдир бир гуруҳ, бир уйда тўпланиб олиб, ўз муаммолари ва ҳукуматдан норозилигини изҳор қилиш жараёнида конкрет хатти-ҳаракатга ўтиш режасини кўрадиган бўлса, бундай гуруҳни аниқлаш қийин бўлади албатта. Табиийки куч ишлатар идоралар учун бундай ҳаракатлар кутилмаган бўлади, яъни экстремизмга қарши курашда муҳим бўлган агентура фаолиятини йўлга қўйиш имконияти бўлмайди, дейди қозоқ сиёсатшуноси.

Қозоғистондаги “Альтернатива” номли долзарб тадқиқотлар маркази директори Андрей Чеботарёв ҳам Ақтўбедаги воқеалар мамлакатда бир-биридан мустақил бўлган норозилик кучлари шакллана бошлганидан даракдир, деган фикрни илгари суради.

- Бизда ўз ҳаракатлари, террор хуружларини мувофиқлаштирувчи муайан бир эксртемист гуруҳи борлигига ишора қилувчи унсурлар йўқ. Бу эса махсус хизматлар ишини қийинлаштиради. Агар бу қанақадир битта марказдан бошқарилувчи йирик ташкилот бўлганида, балки бу марказни йўқ қилиш орқали уни зарарсизлантириш осонроқ бўларди. Лекин бу гуруҳлар тармоқ принципи асосида ҳаракат қилаётган бўлиши мумкин. Шунинг учун Ақтўбеда маҳаллий аҳамиятга молик ҳодиса рўй берган бўлса-да, бу ҳодисалар бошқа минтақаларда қандай акс-садо беришини олдиндан айтиш қийин. Ҳар ҳолда ғарбий Қозоғистон бундай таҳликаларга мойил ҳисобланади, чунки у ерда хусусан салафийлик оқимининг таъсири кучлидир, дейди Чеботарёв.

Сиёсатшунос Дўсим Сатпаев иқтидордаги президентнинг ёши бир жойга бораётгани инобатга олинса, ҳокимиятга кўз тикаётган гуруҳлар яқин келажакда бундай кучлардан фойдаланиши мумкинлигидан огоҳлантиради. Бундан ташқари, дея давом этади у, Оқтўбедаги воқеалар қўшни мамлакатларда ҳам амалдаги вазиятдан норози гуруҳларни илҳомлантириши мумкин.

- Сўнгги йилларда мамлакатларимиздаги турли радикал гуруҳларнинг уйғунлашганига гувоҳ бўлдик. Мана ўтган йили Қирғизистонда хусусий уйда бир гуруҳни босишди, улар орасида Қозоғистон фуқаролари ҳам бор эди. Дарвоқе улар ўзларини “Ироқ ва Шом Исломий давлати” гуруҳи филиали, дея тақдим қилган эди. Лекин бу ҳақиқатдан йироқ бўлиб чиқди. Ўша воқеада кўрдик, Қирғизистон ва Қозоғистон фуқароларининг бирлашиб, радикал йўлни танлаганларини. Шунинг учун бундай воқеалар нопрофессионаллар томонидан амалга оширилганига қарамасдан, бошқа радикаллар учун ўрнак бўлиши мумкинлиги билан таҳликалидир. Бундан ташқари, “Исломий давлат” гуруҳи ҳам мунтазам равишда бундай хуружларни амалга оширишга чақириб келаётганини ҳам инобатга олиш керак,- дейди сиёсатшунос Дўсим Сатпаев.

XS
SM
MD
LG