Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:09

Дунё бўйлаб “Stop Putin! Stop War!” номи остида акция ўтказилмоқда


Дунёнинг кўпгина давлатлари, жумладан АҚШ, Канада, Украинада “Stop Putin! Stop War!” чақириқлари билан норозилик акциялари ўтказилмоқда.

Акция иштирокчилари дунё жамоатчилиги эътиборини Украина шарқидаги вазиятга қаратиш учун Россиянинг дипломатик ваколатхоналари олдида пикет ўтказишни режаламоқда.

Тадбир уюштирувчиларидан бири Ирина фон Бургнинг Озодликка айтишича, улар Россия босиб олган ҳудудлар, жумладан Қримдан қўшинларини олиб чиқшини талаб этишмоқда.

Агар уларнинг бу талаби қондирилмаса намойишчилар очлик эълон қилишларини айтишмоқда.

Айни намойишлар Амстердам, Барселона, Будапешт, Вена, Лондон, Лозанна, Москва, Париж, Прага, Цюрих, Франкфурт ва Украинанинг бир қатор шаҳарларида ҳам ўтказилмоқда.

XS
SM
MD
LG