Линклар

Парижнинг Сен-Дени мавзесидаги Стад-де-Франс ўйингоҳида Евро-2016 футбол чемпионатига старт берилди.

Айни стадионда бўлиб ўтган дастлабки беллашувда мезбон жамоа Франция Руминия жамоасини 2-1 ҳисобида енгди.

Айни пайтда Францияда Евро-2016 футбол ўйинлари бошланар экан пойтахт Париж ва бошқа шаҳарларда хавфсизлик чоралари мисли кўрилмаган даражада кучайтирилди.

Париж шаҳри ҳокимининг муовини Жан-Франсуа Мартенс шаҳарда полициячилар сони кўпайтирилганини билдирди.

Мусобоқалар бир ой давомида Франциянинг ўнта шаҳрида ўтказилади.

XS
SM
MD
LG