Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:00

Ливия кучлари Сирт портини ИШИДдан озод этди


Ливия миллий бирлик ҳукумати кучлари Сирт шаҳри порти устидан назоратни қайта қўлга олган.

Бу ҳақда Reuters агентлиги Ливия расмийларига таяниб хабар берди.

Аввалроқ Ливия кучлари ИШИДнинг Сирт яқинидаги авиабазасини қайтариб олгани ва у ерда экстремист гуруҳининг етакчиларидан бирини йўқ қилгани ҳақда хабар қилганди.

Сирт Ливиянинг ҳокимиятдан ағдарилган раҳбари Муаммар Қаддафий туғилиб ўсган шаҳардир.

Бир йил аввал “Исломий давлат” экстремист гуруҳи стратегик аҳамиятга молик бўлган ушбу порт шаҳрини ишғол қилган эди.

XS
SM
MD
LG