Линклар

logo-print

Бурятиялик эркак зерикканнидан ўзбек меҳнат муҳожирини отиб ўлдирган


Россиянинг Бурятия ўлкасида эркак зерикканидан ўзбекистонлик меҳнат муҳожирини ов милтиғи билан отиб ўлдирган.

Воқеа 9 июн куни Хурай-Хобок қишлоғида рўй берди. Эркак бу жиноятга маст холатда, эхтиёткорсизлиги сабаб қўл ургани айтилмоқда.

Айрим бошқа гувоҳлар эса қотиллик тасодиф бўлмагани, у ўзбекистонликни атайлаб ўлдирганини айтишмоқда.

Айни қишлоқда яшовчилардан бирининг полицияга гувоҳлик беришича, эркак уйидан ов милтиғи билан чиқиб "бугун кимни ўлдирсам экан", деган ва ўқ узган.

Ҳозирда мазкур қотиллик юзасидан Россия милицияси тергов олиб бормоқда.

Ҳалок бўлган ўзбекистонликнинг исмини милиция очиқламаяпти. Айтилишича, у маҳаллий фермерлик хўжаликларидан бирида ишлаган.

XS
SM
MD
LG