Линклар

logo-print

Келаси ойдан Ўзбекистонда маҳаллий телефон алоқаси ҳамда мамлакат ичида ва хорижга телеграмма юбориш хизмати нархлари ошади.

Жумладан, шаҳар телефони ойлик абонент тўлови 2040 сўмдан 2350 сўмга, қишлоқ жойларда 900 сўмдан 1035 сўмга оширилади.

1 июлдан Ўзбекистон ичида ва халқаро йўналишлар бўйлаб телеграмма жўнатиш нархлари ҳам қимматлайди.

Ўзбекистон бўйлаб телеграмманинг битта сўзи учун тўлов 37 сўмдан 44 сўмга,тезкор телеграммада 184 сўмдан 220 сўмга ошади.

Ўзбекистонда телекоммуникация хизматлари учун тарифлар сўнги бор 2015 йил июлида ошган эди.

XS
SM
MD
LG