Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:36

Флоридадаги гей-клубда юз берган отишмада камида 20 киши ҳалок бўлди


Отишма Орландодаги гей-клубда юз берган
Отишма Орландодаги гей-клубда юз берган

АҚШнинг Флорида штати полициясининг айтишича, Орландо шаҳридаги тунги гей-клубида юз берган отишмада камида 20 одам ҳалок бўлди ва яна камида 42 одам жароҳат олди.

Бу ҳақда Орландо полицияси бошлиғи Жон Мина матбуот йиғинида маълум қилди.

Гей-клубга кириб ўт очган шахс ҳам отишмада ўлдирилган.

Бу ҳақда Флорида штати полицияси твиттер орқали маълум қилди.

Аввалроқ қуролли ҳужумчи одамларни гаровга олгани хабар қилинган эди.

Отишма маҳаллий вақт билан тунги соат иккида бошланган.

Соат бешда полиция гаровга олинганларни қутқариш амалиётини бошлаган.

Клубга ўнлаб тез ёрдам машиналари етиб келган.

Жон Мина ҳужумчининг қуроллангани ва полиция унда "қандайдир шубҳали ускуна борлигини" аниқлаганини айтди.

Федерал Қидирув Бюросининг вакили Дэнни Бэнк оммавий қотиллик терроризм амали сифатида тадқиқ этилишини билдирди.

Унинг сўзларига кўра, полиция ҳозирда ҳужум ички ёки халқаро террорчилик амали бўлганини аниқлашга ҳаракат қилаётир.



XS
SM
MD
LG