Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:37

Ўзбек чегарачилари мамлакат ҳаво ҳудуди бузилганини маълум қилди


Ўзбек-туркман чегараси
Ўзбек-туркман чегараси

10 июнда Сурхандарё вилояти Музробод туманида ўзбек чегарачилари АН-2 русумли учоқнинг мамлакат ҳаво ҳудудини бир неча бор бузилганини қайд этганлар.

Бу ҳақда podrobno.uz веб саҳифаси Ўзбекистон Республикаси давлат чегараларини қўриқлаш қўмитаси матбуот хизматига таяниб хабар берди.

Танитувчи белгиси бўлмаган АН-2 учоғи тахминан 1000 метр баландликда Туркманистон ҳудуди орқали икки марта Ўзбекистон ичкарисига 200 метрга учиб кирган ва ортга қайтган.

Ўзбекистон чегараларни қўриқлаш қўмитаси агар ўхшаш ҳолатлар яна такрорланса, ўз ҳаво ҳудудини ҳимоя қилиш учун "зарурий чораларни кўриш ҳуқуқини сақлаб қолади", дея расман огоҳлантирган.

XS
SM
MD
LG