Линклар

МРБ бошлиғи 11 сентябрь ҳужумларига Саудиянинг алоқаси борлигини инкор этди


АҚШ разведкаси бошлиғи Жон Бреннан

АҚШ разведкаси бошлиғи Жон Бреннан

АҚШ Марказий Разведка Бошқармаси (МРБ) бошлиғи Жон Бреннан фикрига кўра, 11 сентябрь ҳужумларига оид Конгрессдаги хуфия қўшма ҳисоботнинг нашр этилиши террорчиларнинг Саудия Арабистони билан эҳтимолий алоқаларига оид барча шубҳаларни йўққа чиқаради.

2002 йилда ушбу ҳисоботдан 28 варақнинг олиб қўйилиши ва унга давлат сири мақомининг берилиши ҳужумчиларнинг Саудия Арабистони ҳукумати билан алоқада бўлган деган гап-сўзларни урчитиб юборганди.

Баъзи америкаликлар ҳаттоки етказилган зарарни қоплаш талаби билан Саудия Арабистонини судга беришга ҳаракатига тушган.

Бироқ МРБ бошлиғининг ишонтиришича, ҳисоботдан террорчилар ва Саудия Арабистони ҳукумати ўртасида алоқа бўлмагани ойдинлашади.

Ҳисоботни тўлалигича нашр этиш бўйича якуний қарор шу ой ичида чиқиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG