Линклар

Ливия қўшинлари "Исломий давлат" қайта ишғол этиш бўйича амалиёт бошлади


Ливия ҳукумати билан иттифоқ тузган кучлар 12 июнь куни "Исломий давлат" бош қароргоҳи ҳисобланган Сиртани эгаллаш учун амалиёт бошлади.

Бироқ "Исломий давлат" гуруҳи жангчилари худкушлик амалиётлари билан ҳукумат қўшинларини тўхтатиб қолмоқда.

Денгиз бўйидаги Сирта шаҳрини "Исломий давлат" 2015 йилда босиб олган ва уни Шимолий Африкадаги амалиётлари учун асосий базага айлантирган.

"Исломий давлат" жангарилари илгарилаётган Ливия ҳукумати қўшинларини тўхтатиб қолиш учун учта интиҳорий ҳужумни амалга оширгдилар, дея хабар берди ҳукумат матбуоти.

Ҳукумат қўшинларининг сўзчиси Реда Исанинг айтишича, худкуш бомба ҳужумларида камида бир киши ҳалок бўлган ва тўрт киши яраланган.

11 июнда Ливия қўшинлари Сирта бандаргоҳини қўлга киритилгани ҳақида хабар тарқатганди.

Ҳозирда Ироқ ва Суриядан ташқарида "Исломий давлат"нинг асосий қароргоҳи ҳисобланган Сирта ҳокимиятдан ағдарилган Муаммар Қаддофийнинг она шаҳридир.

XS
SM
MD
LG