Линклар

Сурхондарёда афғонистонлик уч наркофуруш қўлга олинди


Афғонистонлик наркоманлар.

Афғонистонлик наркоманлар.

Сурхондарё вилоятида миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Афғонистондан контрабанда йўли билан катта миқдорда гиёҳванд моддалар олиб ўтган бангфурушлар қўлга олинди.

“Интерфакс” агентлигининг шанба куни хабар беришича, қўлга олинган уч афғонистонликдан 14 кило афюн хом ашеси ва 5 килограмм наша мусодара қилинган.

Қўлга олинганлар Афғонистоннинг Жаузжон ва Сарипул вилоятларида яшовчи 26, 30 ва 32 ёшли шахслар бўлган.

Ўзбекистон ҳукуматининг билдиришича, 2015 йилда мамлакатда 2,5 тоннадан ортиқроқ гиёҳванд модда мусодара қилинган ва наркотик савдоси билан шуғулланганлик айби билан 138 хорижлик қўлга олинган. Қўлга олинганларнинг 33 нафари афғонистонликдир.

XS
SM
MD
LG