Линклар

Қозоғистоннинг Ақтўбе шаҳрида бир ҳафта давом этган аксилтеррор амалиёти якунланди


Ақтўбедаги ҳужум гувоҳлари тасвирга туширган видеодан олинган сурат.

Ақтўбедаги ҳужум гувоҳлари тасвирга туширган видеодан олинган сурат.

Қозоғистоннинг Ақтўбе шаҳрида уюштирилган ҳужум иштирокчиларининг барчаси қўлга олинди. Бу ҳақда якшанбага ўтар кечаси Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, Ақтўбедаги сўнгги аксилтеррор амалиёти пайтида яна уч киши қўлга олинган ва улар ҳужумларни уюштирганликда гумонланиб қидирувга берилганларнинг энг сўнггиларидир.

Хабарда айтилишича, бир ҳафта давом этган аксилтеррор амалиёти пайтида 18 террорчи йўқ йўқ қилинган, 9 ҳужумчи ҳибсга олинган.

5 июнда Россия чегараси яқинида жойлашган Ақтўбе шаҳрида ўнлаб номаълум шахслар томонидан қурол-яроқ дўкони ва ҳарбий бўлинмага содир этилган қуролли ҳужумда маҳаллий аҳоли вакилларидан тўрт ва ҳарбийлардан уч киши ўлдирилганди.

Қозоғистон хавфсизлик кучлари ҳужумлардан бир кун ўтиб ҳужумчиларни тутиш амалиётини бошлаган.

XS
SM
MD
LG