Линклар

Украинада ўқ отишни тўхтатиш келишими яна бузилгани айтилмоқда


Донецкда вайрон этилган уйлардан бири.

Донецкда вайрон этилган уйлардан бири.

Киев ва Донецк айримачилари бир - бирларини Донбасда ўқ отишни тўхтатиш келишимини бузганликда айблади.

Украина ҳарбийларининг билдиришича, тан олинмаган Донецк халқ республикаси жанггарилари 12 июнь куни ҳукумат кучлари позициясини 800 марта ўққа тутган. Донецк айримачилари эса ҳукумат кучлари уларга қарата 600 мартта ўқ отганнини маълум қилди.

Украина президентининг мамлакат шарқидаги ҳарбий амалиётлар бўйича вакили Александр Мотузняк якшанба куни бир сутка давомида12 украин ҳарбийси яраланганини айтди. Унга кўра, артилерия иштирокидаги жанглар Донецк, Мариупол ва Луганск яқинида бўлиб ўтган. Айримачилар эса 4 жангчи ҳалок бўлганини билдирди.

Украина Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, мамлакатда ҳарбий ҳаракатлар боршланган 2014 йилнинг баҳоридан бери то шу кунгача Донбассда 2600 украин ҳарбийси ҳалок бўлган ва 9 минг ҳарбий яраланган.

XS
SM
MD
LG