Линклар

logo-print

УЕФА Россия ва Британияни дисквалификация хавфидан огоҳлантирди


Рус ва инглиз футбол ишқибозлари муштлашган жой.

Рус ва инглиз футбол ишқибозлари муштлашган жой.

УЕФА Францияда ўтаётган Евро -2016 футбол чемпионати доирасида командалар ишқибозлари зўравонликларни давом эттирадиган бўлса, Британия ва Россия футбол жамоалари дисквалификация қилинишини билдирди.

12 июнь куни УЕФА Марсель шаҳрида шанба куни рус ва инглиз футбол ишқибозлари ўртасида муштлашув содир этилгани ортидан Россия терма жамоасига қарши интизомий тартибда иш очганини маълум қилган эди.

11 июль куни Марселда Россия ва Британия футбол жамолалари ўйини 1:1 ҳисоб билан якунланганитдан сўнг россиялик ишқибозлар британиялик футбол фанатларига зўравонлик қилган эди. УЕФА Россия ишқибозларини зўравонликларда ва ирқчиликда айблади.

Россия спорт вазири Виталий Мутко футбол ишқибозларининг ҳаракатлари учун Россия футбол иттифоқига қарши иш очилишига қарши эмаслигини билдирди. Айни пайтда у зўравонликлар юз беришида матч ташкилотчиларининг ҳам айби бор, деган фикрда эканини айтди.

XS
SM
MD
LG