Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:54

Ўзбекистон Қамчиқ довонидаги йўлни қурган испан ширкатини судга берди


Май ойи бошида Қамчиқ довонида содир бўлган кўчки оқибатида 5 киши нобуд бўлди. Ушбу ҳалокатда испан ширкатининг айби бор ёки йўқлиги очиқлангани йўқ.
Май ойи бошида Қамчиқ довонида содир бўлган кўчки оқибатида 5 киши нобуд бўлди. Ушбу ҳалокатда испан ширкатининг айби бор ёки йўқлиги очиқлангани йўқ.

Ўзбекистон Қамчиқ довонидан ўтувчи "Тошкент- Ўш" автомобиль йўлини қураётган Испаниянинг "Корсан Корвиам Констракшн СА" компаниясини судга берди.

Podrobno.uz маълумотига кўра, испан ширкати йўл қурилишини сифатсиз тарзда амалга оширганлик ва белгиланган муддатда ишни тугатмаганликда айбланмоқда.

Суд қаерда бўлиши айтилмаяпти, лекин Ўзбекистон томонининг қизиқишларини Европадаги адвокатлик фирмаларидан бири ҳимоя қилаётгани маълум.

Ўзбекистон йўл жамғармаси испанлар қураётган "Тошкент- Ўш" йўлини техник назоратдан ўтказиш учун Жанубий Кореянинг Sambo Engineering Co. LTD комапаниясини ёллаган эди.

Испан ширкати "Тошкент- Ўш" йўлидаги техник носозликлар бўйича қарийб 200 та огоҳлантириш олган.

Май ойи бошида Қамчиқ довонида содир бўлган кўчки оқибатида 5 киши нобуд бўлди. Ушбу ҳалокатда испан ширкатининг айби бор ёки йўқлиги очиқлангани йўқ.

Ҳозирда испан ширкати мазкур лойиҳани амалга оширишдан четлатилган ва унинг ўрнига янги ширкат ёлланган. Ширкатнинг номи ҳозирча очиқлангани йўқ.

Йўл қурилиши кейинги йилнинг биринчи ярмида фойдаланишга тугатилиши режаланмоқда.

Дастлаб йўл қурилиши 2013 йилда тугаланиши режаланган ва кейинчалик турли сабаблар билан бир неча бор муддат ўзгартирилган эди.

Лойиҳани амалга ошириш учун Осиё тараққиёт банки 167,2 миллион АҚШ доллари ажратган.

Қамчиқ довони орқали Ўзбекистон аҳолисининг учдан бири истиқомат қиладиган Фарғона водийсини мамлакатнинг қолган қисми билан боғловчи ягона автомагистраль ўтади. Стратегик аҳамиятга эга ушбу довон орқали кунига 10 - 15 минг автоулов қатнаши айтилади.

Айни пайтда Фарғона водийсини Ўзбекистоннинг қолган қисми билан боғлайдиган Қамчиқ довонидаги ер ости йўлида темир йўл ётқизиш ишлари ҳам давом этаяпти.

Қамчиқ довонидан ўтувчи ушбу 20 километрлик ер ости темир йўли Хитоёнинг China Railway Tunnel Group ширкати кўмагида барпо этилмоқда.

XS
SM
MD
LG