Линклар

Мамлакатдаги барча қамоқхоналар ва тергов изоляторларида 20 июндан бошлаб 10 кун давомида маҳкумларга қариндошлари билан кўришиш тақиқланади.

Ўзбекистон Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилар ташаббус гуруҳи хабарига кўра, бу чеклов 23-24 июн кунлари Тошкентда ўтиши режаланган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг саммити хавфсизлиги билан боғлиқдир.

Шунингдек, ШҲТ саммити боис Тошкентга кириш ва чиқиш йўллари бутунлай беркитилиши мумкинлиги хабар қилинди.

Озодликнинг ҳуқуқ-тартибот тизимларидаги бир-биридан мустақил манбалари, бу хабарни тасдиқлади.

Улардан бирининг айтишича, ҳукуматнинг махсус рухсатномаси билангина, саммит пайтида Тошкент шаҳрига кириш ва чиқиш мумкин бўлади.

XS
SM
MD
LG