Линклар

logo-print

Марсель прокуратураси маълумотига кўра, 11 июнь куни Россия ва Англия футбол жамоалари ишқибозлари ўртасида келиб чиққан тўқнашувда 150 нафар россиялик иштирок этган.

Прокурор Брис Робиннинг Associated Press агентлигига билдиришича, тартибсизликларда иштирок этган россиялик фанатлар махсус тайёргарликдан ўтган бўлган.

Прокуратура англиялик фанатлар томонидан ҳам зўравонликлар кузатилгани аниқлаганини хабар қилди.

Шанба куни Россия ва Британия футбол жамоалари ўйини 1:1 ҳисоб билан якунланганидан сўнг россиялик ишқибозлари британиялик футбол фанатларига нисбатан зўравонлик қилган эди. Ушбу зўравонликлар оқибатида 30дан зиёд одам жароҳатланди.

УЕФА рус фанатларини зўравонлик ва ирқчиликда айблаб, Россия терма жамоасига қарши интизомий тартибда иш очганини маълум қилди.

УЕФА Евро -2016 футбол чемпионати доирасида командалар ишқибозлари зўравонликларни давом эттирадиган бўлса, Британия ва Россия футбол жамоалари дисквалификация қилинишини билдирди.

Россия спорт вазири Виталий Мутко футбол ишқибозларининг ҳаракатлари учун Россия футбол иттифоқига қарши иш очилишига қарши эмаслигини билдирди. Айни пайтда у зўравонликлар юз беришида матч ташкилотчиларининг ҳам айби бор, деган фикрда эканини айтди.

XS
SM
MD
LG