Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:15

ИШИД Орландодаги ҳужум учун масъулиятни зиммасига олди


“Исломий давлат” террор гуруҳи Орландода 50 одам ўлимига сабаб бўлган ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

"Аль-Байан" исломий радиоси хабарига кўра, гей клубга ҳужум қилган Умар Матин “Исломий давлат”нинг Америкадаги жанггариларидан бири бўлган.

“Исломий давлат” гуруҳига мойил бўлган Amaq агентлиги ҳам Орландодаги ҳужумни ИШИД жанггариларидан бири амалга оширгани ҳақида хабар қилган.

АҚШ Федерал Тергов бюроси маълумотига кўра, Умар Матин ҳужум олдидан полицияга телефон қилиб, “Исломий давлат” гуруҳига байъат бергани ҳақида айтган.

Якшанбага ўтар кечаси Умар Матин гей клубга ҳужум қилиб, 50 одамни отиб ўлдирган эди. Бу АҚШ яқин тарихида 2011 йилда Нью-Йоркка қилинган террор ҳаракатидан кейинги энг қонли воқеа бўлди.

Ота-онаси Афғонистондан бўлган 29 ёшли Умар Мир Сиддиқ Матин Флорида штати Орландо шаҳридаги Pulse гей клубига ҳужум қилганидан уч соат ўтиб, полиция томонидан отиб ўлдирилди.

Матин 2009 йилнинг мартида Ўзбекистонда туғилиб, кейинроқ АҚШга кўчиб ўтган Ситора Алишерзода Юсуфийга уйланган. 2011 йилда эса улар ажрашган.

Ситора Юсуфий Washington Post газетасига берган суҳбатида уларнинг ажралишига Умар Матиннинг зўравонликка мойиллиги сабаб бўлганини айтган. Юсуфийга кўра, Умар Матин уни ишдан уйга келибоқ турли баҳоналар топиб мунтазам каклтаклаб келган.

XS
SM
MD
LG