Линклар

“Исломий давлат” гуруҳи назорати остидаги Фаллужа шаҳридан яна тўрт минг ироқлик қочиб чиқди. Бу Ироқ қўшинлари тинч аҳоли вакилларига Фаллужадан чиқиш учун хавфсиз йўлак ташкил қилганидан сўнг олинган рақамлардир.

Ироқдаги ички қочқинларга кўмак кўрсатаётган Норвегиянинг қочқинлар бўйича кенгаши маълумотига кўра, ИШИД жанггарилари Фаллужада фаоллашганидан буён шаҳарни 27580 киши тарк этган.

Мазкур кенгаш хабарига кўра, ИШИД ҳар бир одамдан 130 доллардан пул олиб, унга шаҳарни тарк этишига имкон бераяпти.

БМТ маълумотига кўра, Фаллужада 90 минг атрофида одам ичимлик сув ва озиқ-овқат муаммосидан азият чекаяпти.

Тахминларга кўра, Фаллужада шу кунда 1200 нафарга яқин жангари бор. Бу шаҳар 2014 йил январидан буён “Исломий давлат” гуруҳи назоратида.

АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция 22 май куни Фаллужани озод қилиш амалиётларини бошлади.

XS
SM
MD
LG