Линклар

Microsoft ширкати LinkedIn ижтимоий тармоғини 26,2 миллиард АҚШ долларига сотиб олишини маълум қилди.

Ушбу нарх LinkedIn акцияларининг ҳар донасига 196 доллардан тўғри келади.

LinkedInнинг ҳозирги раҳбари Джефф Вайнер тармоқ раҳбари лавозимида қолиши айтилаяпти.

Microsoft тармоқда катта ўзгариш қилиш режаси йўқлиги, унинг ҳозирги кўриниши сақланиб қолишини маълум қилди.

LinkedIn тармоғининг дунё бўйлаб жами 433 миллион аъзоси бор.

XS
SM
MD
LG