Линклар

logo-print

Покистонда уламолар “номус учун одам ўлдириш”га қарши фатво чиқардилар


Оила розилигисиз турмушга чиққани учун онаси томонидан ёқиб юборилган Зинат Биби.

Оила розилигисиз турмушга чиққани учун онаси томонидан ёқиб юборилган Зинат Биби.

Покистонлик мўътабар уламолар гуруҳи аёлларга қатор хуружлардан сўнг “номус учун одам ўлдириш”га қарши фатво чиқардилар.

“Иттиҳод” деб номланган сунний уламолар шўроси ўсмир қизини ёқиб юборган она қилмиши каби жиноятларни “гуноҳи кабира”, яъни катта гуноҳ, деб атади. Покистоннинг Лоҳур шаҳрида Зинат Биби исмли қиз ота-онасининг рухсатисиз севган кишисига турмушга чиққани учун онаси томонидан ёқиб юборилгани ҳақида Озодлик аввал хабар қилганди.

Таркибига юздан зиёд уламо кирган шўро шарҳида: “Афтидан, биз жоҳилият даврига қайтаётганга ўхшаймиз. Ўзи танлаган одамига турмушга чиққани учун аёлларни тириклайин ёқиб юбориш Ислом аҳкомига зиддир”, дейилади. Фатвода ҳукумат айбдорларни жазолашга чақирилган.

Покистонда ҳар йили юзлаб аёл “оила шаънини ҳимоя қилган” қариндошлари дастидан ҳалок бўлади. Уларнинг кўпи жазодан қутулиб қолади. Аммо жамият сўнгги пайтларда бунинг муаммога айланганини яхшироқ англай бошлаган.

XS
SM
MD
LG