Линклар

Покистон-Афғонистон чегарасидаги отишмадан сўнг вазият таранглигича қолмоқда


Афғонистон билан Покистон ўртасидаги Ҳайбар довонида жойлашган чегара пункти.

Афғонистон билан Покистон ўртасидаги Ҳайбар довонида жойлашган чегара пункти.

Афғонистон билан Покистон ўртасидаги Ҳайбар довонида жойлашмиш чегара пунктида 13 июнга ўтар кечаси содир бўлган отишмадан кейин у ерда ҳамон таранг вазият ҳукм сурмоқда. Афғонистон ҳуқуқ-тартибот идораларининг маълум қилишича, кеча у ерда бир афғон аскари ўлган, олти нафари яраланган. Улар афғон ҳарбийлари нейтрал деб билган ҳудудда покистонликлар олиб бораётган қурилишни тўхтатишни талаб қилган пайтда Покистон томони ўт очганини иддао қилмоқдалар.

Покистон томони эса отишмани биринчи бўлиб афғон чегарачилари бошлаганини таъкидлаяпти. Уларнинг иддаосича, қурилиш кетаётган ер ҳам Покистон ҳудудида жойлашган. Маълумотларга кўра, Покистон томонидан икки чегарачи ва 9 нафар тинч фуқаро ярадор бўлган. Воқеадан сўнг Покистон расмийлари Афғонистоннинг бу мамлакатдаги элчисини расмий шикоятнома топшириш учун чақирганлар.

Афғонистон билан Покистон ўртасидаги чегара чизиғи 2200 километрга узанган.

XS
SM
MD
LG