Линклар

Обама Орландодаги ҳужумчи четдан туриб бошқарилганига оид аниқ далил йўқлигини айтди


АҚШ президенти Барак Обама.

АҚШ президенти Барак Обама.

АҚШ президенти Барак Обама Орландодаги гей клубда 49 кишини отиб ўлдирган шахс хориждан туриб бошқарилганига ҳеч бир аниқ далил йўқлигини айтди. Обаманинг билдиришича, 12 июнь куни одамларни ёппасига отгани аниқланмиш АҚШда туғилган афғон аслли Умар Матин экстремистлар таъсири остида бўлган бўлиши мумкин, бироқ у бировнинг йўриғи билан ҳаракат қилгани ёки катта гуруҳнинг бир қисми бўлганига бевосита далил йўқ.

Обамага кўра, тунги клубдан полицияга қўнғироқ қилиб, “Исломий давлат” гуруҳига байъат қилганини билдирган 29 ёшли Умар Матин Интернетдаги экстремистик маълумотлардан илҳомланган бўлиши мумкин.

Матин тунги клубда одамларни ота бошлаганидан уч соат ўтиб, полиция томонидан ўлдирилганди. Унгача ҳужумчи 50 чоғли одамни ўлдирган. “Исломий давлат” гуруҳи одамларни отган шахс уларнинг Америкадаги аскарларидан бири бўлганини иддао қилган.

XS
SM
MD
LG