Линклар

ШҲТ саммити кунлари Тошкентдаги Франция элчихонаси аризачи қабул қилмайди


Франциянинг Тошкентдаги элчихонаси биноси.

Франциянинг Тошкентдаги элчихонаси биноси.

Тошкентдаги Франция элчихонаси 20 июндан бошлаб бир ҳафта давомида ташрифчиларни қабул қилмаслигини эълон қилди. Буни элчихона “ўз ҳудудида қурилиш ишлари олиб борилаётганлиги муносабати билан” дея изоҳлаган.

Элчихона матбуот хизматига кўра, 20-24 июнь кунлари элчихонанинг Визалар бўлими ёпиқ бўлади ва визага ҳужжат қабул қилмайди.

“Францияга ёки Тошкентдаги Франция элчихонаси виза берадиган бошқа бир давлатга яқин кунларда боришни режалаган шахслар учун қулайлик яратиш мақсадида Визалар бўлими 13-17 июнь кунлари соат 9.00 дан 12.00 гача ҳамда 15.00 дан 17.30 гача визага ҳужжат топширувчиларни қабул қилади”, дейилади элчихона хабарномасида.

Шу йилнинг 23-24 июнь кунлари Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити ўтиши кутилмоқда. Саммит арафасида пойтахтга кириш-чиқиш йўллари назоратга олинди, шаҳарлараро автобус ва поезд қатновига чеклов жорий қилинди. Озодликка келиб тушган маълумотларга кўра, Тошкентдаги саммит хавфсизлигини таъминлаш учун махсус хизмат ва милиция ходимларидан ташқари ўт ўчирувчилар ҳам жалб қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG