Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:36

Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари икки йил ичида 3,5 бараварга камайди


Western Union рамзи
Western Union рамзи

Россия Марказий банки маълумотига кўра, 2016 йилнинг биринчи кварталида жисмоний шахсларнинг МДҲ давлатларига пул ўтказмалари миқдори 914 миллион долларни ташкил этган.

2014 йилнинг илк кварталида пул ўтказмалари 3,3 миллиард долларга етганди.

Таҳлилчилар пул ўтказмаларининг кескин озайишини Россияда давом этаётган иқтисодий бўҳрон ва рус рубли қурбининг тушиб кетиши билан изоҳлашади.

Россиядан пул жўнатиш бўйича МДҲ давлатлари лидери Ўзбекистон ҳисобланади.

2016 йилнинг илк чорагида Россиядан Ўзбекистонга 256 миллион доллар юборилган.

Икки йил муқаддам юборилган пул миқдори 910 миллион долларни ташкил этгани ҳисобга олинса, Ўзбекистонга пул ўтказмалари 3,5 бараварга камайгани англашилади.

XS
SM
MD
LG