Линклар

Нуфузли журнал Ўзбекистонни боришга арзийдиган ўнта мамлакат рўйхатига киритди


Нуфузли саёҳат журнали - National Geographic Traveler - Ўзбекистонни кўпроқ сайёҳ боришга арзийдиган 10 мамлакат қаторига киритди.

Ўзбекистон саёҳат қилиш тавсия этиладиган мамлакатлар рўйхатида 6-ўринга қўйилган.

Бу рўйхатда собиқ Совет республикаларидан Арманистон ва Гуржистон ҳам бор.

National Geographic Traveler-га кўра, "президент Каримовнинг ўта эҳтиёткорлиги ҳисобга олинмаса, Ўзбекистон сайёҳлар учун жуда хавфсиз жойдир".

Журнал Ўзбекистондаги тарихий шаҳарлар - Самарқанд ва Бухоро сўнгги йилларда қайтадан таъмирланганини ҳам илова қилган.

Нашр Ўзбекистоннинг табиати, тарихий обидалари ва маҳаллий халқнинг меҳмондўстлигини алоҳида қайд этган.

Шу билан бирга National Geographic сайёҳларга маҳаллий аҳоли билан Ўзбекистонда "биринчи ва охирги президент" сифатида танилган шахс ҳақида баҳслашишни тавсия қилмаган.

XS
SM
MD
LG