Линклар

Ўзбекистон фуқароси Татаристонда 6 қизни зўрлагани учун 10 йилга қамалди


РИА Новости агентлиги хабарига кўра, Татаристонда балоғатга етмаган олти нафар қизни зўрлаган Ўзбекистонлик Эдуард Сагиян 10 йилга қаттиқ тартибдаги колонияга жўнатилди.

Агентликнинг тергов хулосаларига таяниб хабар беришича, 2008 йил июнидан 2015 йил январига қадар Сагиян беш нафари балоғат ёшига етмаган олти қизни кўп марта зўрлаган.

Татаристон прокуратураси Сагиянни "162 жиноят амалида" айблаган.

Тергов иши, хабарларга кўра, қурбонлар терговчилар билан алоқага чиқишга қўрққанлар.

Ҳозирга қадар етти марта судланган Эдуард Сагиян ўз айбига иқрор бўлмаган, дея хабар беради РИА Новости Татаристон тергов идорасига иқтибосан.

XS
SM
MD
LG