Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:07

Умар Матин ўзи ҳужум қилган гей клубнинг ҳамиша-ҳозир мижозларидан бўлган


АҚШнинг Флорида штати Орландо шаҳридаги Pulse тунги гей-клубга қуролли ҳужум қилиб, 50 одамни ўлдирган Умар Матин илгарилари ўша клубнинг ҳамиша-ҳозир мижозларидан бўлган.

Асли келиб чиқиши афғонистонлик Умар Матинни бир неча гувоҳ ҳамжинсбозлар клубида кўп марта кўрганини айтган.

Гей-клуб мижозларига кўра, Умар Матин баъзан ҳаддан зиёд ичиб юбориб, жанжал бошлаган пайтлари ҳам бўлган.

Аввалроқ матбуотда Умар Матин ҳамжинсбозлардан нафратлангани учун гей-клуб мижозларига ҳужум қилган, деган хабарлар урчиганди.

Орландодаги гей-клубда отишма 12 июнь тунида юз берди.

Автомат ва тўппонча билан қуролланган Умар Матин клубга кириб, ичкаридагиларни ота бошлаган.

Натижада 50 киши ҳалок бўлди ва элликдан кўпроқ одам яраланди.

Отишма бошланишидан уч соатча ўтиб полиция Умар Матинни отиб ташлади.

АҚШ расмийлари ҳодисани "террорчилик амали", дея таснифлашган.

XS
SM
MD
LG