Линклар

Франция россиялик бир гуруҳ футбол фанатларини чиқариб юбормоқда


Франция ҳукумати россиялик бир гуруҳ футбол ишқибозларини мамлакатдан чиқариб юбормоқда.

Расмий Париж рус фанатлари Евро-2016 чемпионати пайтида жамоат тартибини бузишлари мумкин, деган хавотирда.

Душанба куни Марсель прокуратурасининг эълон қилишича, 11 июнда Россия-Англия футбол учрашувидан олдин ва кейин англиялик ишқибозлар билан тўқнашувларда махсус тайёргарликдан ўтган 150 нафардан зиёд россиялик безори қатнашган.

Шаҳардаги аксар бузғунчиликлар учун масъулият айнан уларнинг зиммасига юклатилган.

Марселдаги тўқнашувларда 30дан ортиқ одам жароҳат олган, улардан баъзиларининг аҳволи ўта оғир экани айтилади.

Европа футбол ассоциалари иттифоқи - УЕФА россиялик футбол ишқибозларини ирқчилик, оммавий жанжаллар ва пиротехникадан фойдаланишда айблаб, Россия футбол иттифоқига нисбатан иш очди.

УЕФАнинг огоҳлантиришича, агар футбол фанатлари ўртасида жанжаллар тўхтамаса, Россия ва Англия миллий жамоалари Европа чемпионатидан четлаштирилади.

XS
SM
MD
LG