Линклар

Европа Футбол Уюшмаси - УЕФА Россияни Евро-2016 чемпионатидан шартли равишда четлатишга қарор қилди.

Шунингдек, УЕФА Россияни 150 минг евро жаримага тортди.

Агар россиялик футбол ишқибозлари тартибсизликларни давом эттираверса, Россия футбол жамоаси Евро-2016 чемпионатидан бутунлай четлатилади.

Уюшма қарори Марселда 11 июнь куни Англия 1:1 Россия ўртасидаги учрашувдан олдин ва кейин юз берган зўравонликлар ортидан олинди.

Икки миллий терма жамоа ишқибозлари ўртасидаги тўқнашувлар натижасида ўнлаб одамлар жароҳат олганди.

Марселда уч кун давом этган тўқнашувларда 35 киши яраланди, улардан тўрт нафарининг аҳволи ҳозирда оғир.

Франция бош прокурори маълум қилишича, Британия, Франция ва Австрия фуқаролари бўлган ўн нафар ишқибоз устидан келгуси душанба куни суд бўлиб ўтади.

XS
SM
MD
LG