Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:09

Қозоғистон ИИВ: Ақтўбедаги ҳужумчилар "Суриялик имом" издошлари бўлган


Қозоғистон Ички ишлар вазирининг айтишича, яқинда шимоли-ғарбий Ақтўбе шаҳрида иккита қурол-яроқ дўкони ва ҳарбий бўлинмага ҳужум қилган қуролли шахслар "Суриялик имом" издошлари бўлган.

Қалмуханбет Қасимов 45 нафар ҳужумчи Суриялик "имом"нинг "кофирлар"га қарши жиҳодга чақириқларини телевизор орқали кўриб борганини билдирди.

Қасимовга кўра, гуруҳнинг 20 нафар аъзоси охирги дақиқада ҳужумда иштирок этишдан бош тортган.

Қасимоов "Суриялик имом"нинг телевизион чиқишларига доир тафсилотга тўхталмади.

5 июнь куни содир этилган ҳужумда, Ички ишлар вазирининг айтишича, бешта оддий фуқаро ва учта ҳарбий ҳалок бўлган.

Унинг илова қилишича, хавфсизлик кучлари ҳужумчиларнинг 18 нафари ҳалок этган ва қолганларини ҳибсга олган.

Ҳужум учун ҳеч бир гуруҳ масъулиятни ўз зиммасига олгани йўқ.

10 июнь кун Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳужумлар учун салафийларни айблаган эди.

Россия чегарасидан 100 километр масофада жойлашган Ақтўбе шаҳри 2011 йилда Қозоғистондаги илк худкушлик ҳужумига саҳна бўлганди.

XS
SM
MD
LG