Линклар

Россияда кредитга уй сотиб олиш бўйича ўзбеклар 4-ўринда


Москвадаги уйлардан бири.

Москвадаги уйлардан бири.

Ўзбекистон фуқаролари Россияда хорижликлар орасида ипотекага уй сотиб олиш бўйича 4-ўринни эгалламоқда.

"Российская газета"нинг хабар беришича,сўнгги олти йил ичида хорижликлар, жумладан, ўзбекистонликларнинг уй-жой сотиб олиш ҳолати беш маротаба кўпайган.

Газетанинг расмий маълумотларга таяниб ёзишича, Россияда уй сотиб олиш бўйича хорижликлар орасидаги биринчи ўринни 45 фоиз кўрсаткич билан беларуслар, иккинчи ўринни 19 фоиз билан украинлар эгалламоқда.

Учинчи ўринда қозоғистонликлар бўлиб, улар уй - жой сотиб олиш учун ипотека олган хорижликларнинг 7 фоизини ташкил қилади.

Россия банкларидан ипотека кредити олган ўзбекистонликларнинг сони эса 6 фоизни ташкил қилади.

Ўзбекистонликлардан кейинги бешинчи ўринни 4 фоиз билан молдавияликлар эгаллаган.

XS
SM
MD
LG